Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонидаги Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали ёнида адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Диний маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректори Ш.Ёвқочев, “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети декани А.Абдурашидов, “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми”, “Замонавий ахборот коммуникация технологиялари” “Халқаро муносабатлар” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.